UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  20 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  4 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  11 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  74 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  227 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  7 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9

Евро-2016да иштирок этадиган Осиё клубининг 5 футболчиси Янгиликлар

Евро-2016да иштирок этадиган Осиё клубининг 5 футболчиси

Кеча Францияда ўтадиган Европа чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Осиё қитьаси клубларида тўп тепувчи европалик футболчилар ҳам ушбу турнирда иштирок этади. Уларни сизга таништириб ўтамиз.


Драгош Григоре ("Ал-Сайлия"/Руминия)


Драгош Григоре 2011 йилда илк маротаба Руминия терма жамоасига чақирилган. Ўшанда у Бухарестнинг "Динамо" клуби шарафини ҳимоя қилар эди. Григоре миллий жамоа сафида Евро-2016гача 20та учрашувда майдонга тушган.

Драгош 2015 йилда Қатарнинг "Ал-Сайлия" клубига ўтади, аммо бу терма жамоадаги иштирокига ҳалақит қилмади.


Лучиан Санмартеан ("Ал-Иттиҳод"/Руминия)


36 ёшли Лучиан Санмартеан терма жамоадаги дебютини 2002 йилда амалга оширган. Ушбу Европа чемпионати Лучиан учун илк йирик турнири ҳисобланади. Санмартеан Евро-2008да иштирок этмаган.

Лучиан 2015 йилда Саудия-Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубига ўтди.


Владимир Вайсс ("Ал-Гарафа"/Словакия)


Владимир Вайсс футболчилар оиласида дунёга келган. Унинг отаси ва бобоси Словакия терма жамоаси сафида тўп тепган. Вайсс 2009 йилда "Манчестер Сити"га ўтади. Владимир Манчестер жамоасидаги омадсиз ўйинларидан сўнг Қатарнинг "Лаҳвия" клубига кетади. Айни дамда у "Ал-Гарафа" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.


Кристиан Немет ("Ал-Гарафа"/Венгрия)


Қатар клубида тўп тепувчи "Ливерпуль"нинг собиқ ҳужумчиси Кристиан Немет Венгрия билан Евро-2016да иштирок этади. Венгриялик "Ал-Гарафа" сафида 10 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

Немет Венгрия терма жамоаси ҳужум чизиғида "Хоффенхайм" форварди Адам Салаи ва Золтан Гера билан бирга ўйнайди.


Бурак Йилмаз ("Бейжинг Гоан"/Туркия)


Бурак Йилмаз йирик турнирларда Туркия терма жамоасининг муҳим футболчиларидан бири бўлган.

Йилмаз шу йилнинг бошида Хитойнинг "Бейжинг Гоан" клубига кўчиб ўтган эди. Энди у ҳамюртимиз Егор Кримец билан бирга ўйнайди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика