UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35ПРО-Лига. "Арал" - "Шўртан" (Онлайн натижа)  3 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  4 14:36ПРО-Лига. "Машъал" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  1 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  2 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  6 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  2 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  9 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  3 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  13 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  34 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  2

ЕВРО-2016. Ўйинлар қайси стадионларда бўлиб ўтади? Янгиликлар

ЕВРО-2016. Ўйинлар қайси стадионларда бўлиб ўтади?

Бугун ЕВРО-2016 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Биз кейинги йил ёзда кўҳна қитъанинг энг кучли 24 жамоаси қайси стадионларда чемпионлик учун кураш олиб боришларини намойиш этамиз.


"Стад-де-Бордо" (Бордо)
Бордо шаҳридаги "Стад-де-Бордо" стадионининг очилиш маросими 2015 йилнинг май ойида бўлиб ўтди.

"Стад-де-Бордо"
Сиғими:
42000
Стадион эгаси: "Бордо" клуби
Очилган сана: 2015 йил май ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг тўртта ўйини ва битта чорак финал учрашуви.



"Феликс Боллар-Делелис" (Ланс)
ЕВРО-2016дан олдин "Феликс Боллар-Делелис" қайта таъмирланди.

"Феликс Боллар-Делелис"
Сиғими:
35000
Стадион эгаси: "Ланс" клуби
Очилган сана: 1933 июнь ойи
Қайта таъмирлашдан кейин очилган сана: 2015 август ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг учта ўйини ва битта нимчорак финал учрашуви



"Пьер Моруа" (Лилль)
2012 йил август ойида очилган "Пьер Моруа" стадионида ҳаракатланувчи том бор.

"Пьер Моруа"
Сиғими:
50000
Клуб эгаси: "Лилль" клуби
Очилган сана: 2012 йил август ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг тўртта ўйини, битта нимчорак ва битта чорак финал учрашуви



"Стад-де-Лион" (Лион)
"Лион"нинг янги стадиони ҳисобланган "Стад-де-Лион" 2016 йил январь ойида очилади.

"Стад-де-Лион"
Сиғими
: 59000
Клуб эгаси: "Лион" клуби
Қайта таъмирлашдан кейин очиладиган сана: 2016 йил 9 январь
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг тўртта ўйини, битта нимчорак ва битта ярим финал учрашуви



"Велодром" (Марсель)
"Велодром"нинг реконструкцияси 2014 йилда ўз якунига етган.

"Велодром"
Сиғими:
67000
Стадион эгаси: "Марсель" клуби
Очилган сана: 1937 йил июнь ойи
Қайта таъмирлашдан кейин очилган сана: 2014 йил октябрь ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг тўртта ўйини, битта чорак ва битта ярим финал учрашуви


 
"Стад-де-Нис" (Ницца)
"Стад-де-Нис" 2013 йил сентябрь ойида фойдаланишга топширилган.

"Стад-де-Нис"
Сиғими:
35000
Стадион эгаси: "Ницца" клуби
Очилган сана: 2013 йил сентябрь ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг учта ўйини ва битта нимчорак финал учрашуви



"Парк-де-Пренс"
"Парк-де-Пренс" стадионида ҳозирга қадар Еврокубокларнинг 6та финали бўлиб ўтган.

"Парк-де-Пренс"
Сиғими:
45000
Стадион эгаси: "Пари Сен-Жермен"
Очилган сана: 1972 йил май ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг тўртта ўйини ва битта нимчорак финал учрашуви



"Стад-де-Франс" (Сен Дени)
1998 йилги Жаҳон чемпионатидан олдин қуриб битказилган "Стад-де-Франс" стадионида Евро-2016 финали бўлиб ўтади.

"Стад-де-Франс"
Сиғими:
80000
Стадион эгаси: Франция терма жамоаси
Очилган сана: 1998 йил январь ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг тўртта ўйини, битта нимчорак финал, битта чорак финал ва финал учрашуви



"Жоффруа Гишар" (Сент Этьен)
"Сент-Этьен" клубининг стадиони ҳисобланган "Жоффруа Гишар" 1931 йилда очилган.

"Жоффруа Гишар"
Сиғими
: 42000
Стадион эгаси: "Сент-Этьен"
Очилган сана: 1931 йил сентябрь ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг уч ўйини ва битта нимчорак финал учрашуви



"Стадьом-де-Тулуз" (Тулуза)
ЖЧ-1938дан олдин очилган "Стадьом-де-Тулуз" ЕВРО-2016 ўйинларини қабул қиладиган энг “кекса” стадион бўлади.

"Стадьом-де-Тулуз"
Сиғими:
33000
Стадион эгаси: "Тулуза" клуби
Очилган сана: 1937 йил
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг уч ўйини ва битта нимчорак финал учрашуви



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика