Евро-2016. Бу мавсумда 6 дақиқа ўйнаган Уилшер Англия терма жамоаси қайдномасига киради
08 май 2016 13:01
Янгиликлар
Евро-2016. Бу мавсумда 6 дақиқа ўйнаган Уилшер Англия терма жамоаси қайдномасига киради
Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон «Арсенал» ярим ҳимоячиси Жек Уилшерни Евро-2016 мусобақаси учун кенгайтирилган рўйхатга киритмоқчи.
Хожсон 24 ёшли футболчи мусобақадан олдинги 3та ўртоқлик учрашуви давомида ўз формасига қайтишига умид қилмоқда.
Август ойида Уилшер чап оёғи суягини синдириб олганди ва мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. У 24 апрель куни «Сандерленд»га қарши ўйинда (0:0) захирадан майдонга тушиб 5 дақиқа ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, Англия Евро-2016да Россия, Уэльс ва Словакия билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар