Евро-2008да Испанияни чемпион қилган мураббий шарафига Мадридда ҳайкал қўйилади
Eldor Akmurzayev
10 авг 2019, 22:50
"Атлетико"нинг уй стадиони бўлган «Ванда Метрополитано» яқинига ушбу клуб ҳамда Испания терма жамоасининг собиқ устози Луис Арагонеснинг шарафига ҳайкали қўйилади.
Унинг бронза ҳайкали учун 7 мингдан зиёд футбол ишқибозлари, 130 минг евро йиғиб беришди.
Керакли бўлган маблағ йиғиш давом этилмоқда. Ёдгорлик қурилиши учун ортиб қоладиган пуллар эса Саратонга қарши кураш миллий уюшмасига хайрия қилинади.