Эвра: "Роналду сизни тушлик учун уйига таклиф қилса, рад этинг"
19 июн 2018 15:41
Янгиликлар
Эвра: "Роналду сизни тушлик учун уйига таклиф қилса, рад этинг"
"Ҳаммага маслаҳат бермоқчиман: Криштиану сизни тушлик учун уйига таклиф қилса, рад этинг.
У менга шундай деган: "Патрис, машғулотдан сўнг менинг уйимга борайлик". Рози бўлдим, жуда чарчаган эдим. Столда фақат салат ва оддий товуқ турганди. Яна сув ҳам бор эди.
Тановул қилишни бошладик ва бундан сўнг маза қилиб гўшт есак керак деб ўйладим, бироқ ҳеч нарса олиб келинмади. У тўхтаганидан сўнг, тўп билан бироз финт қилиб, менга шундай деди: "Кетдик ўйнаймиз".
"Охиригача еб олай" - дейишимга қарамасдан мени футбол ўйнагани олиб кетди. Футболдан сўнг ҳовузда суздик, кейин жакузи, сауна.
Унга шундай дедим: "Роналду бу ерга нега келдик? Эртага ўйинимиз борми ёки тушликка келдикми?"
Шу сабабли Роналду уйига таклиф қилса, бормасликни маслаҳат бераман. Чунки у машина, у уйида ҳам шуғулланишда давом этади" - дейди Эвра.
Фикрлар