

"Агар Погба ёмон ўйнаса, одамлар уни танқид қилишади, соч турмаги, ижтимоий тармоқлари ҳақида гапиришади, аммо у ўзгармайди. Погба учун имиж ҳеч қачон футболдан муҳимроқ бўлмайди деб умид қиламан. У учун ҳавотир олаётганим йўқ, бошқа одамлар буни кутишмоқда ва улар Полни Бекхэм каби танқид қила олишади.
МЮга ўтишдан олдин мендан нима қилиш ҳақида сўради. Агар у "Ювентус"ни МЮ туфайли тарк эста - бу тўғри ишлигини айтганман. "Ювентус" - буюк клуб, Погба қолса ҳамма хурсанд бўларди, аммо Полга "Манчестер Юнайтед" у учун катта имконият дедим. Погба менга худди укамдек, унга фақат яхшилик тилайман" - дейди Эвра.



