

Журналист Никола Скиранинг хабар беришича, мерсисайдликлар янги бош мураббий лавозимига икки мутахассиснинг номзодини кўриб чиқмоқда. Улардан бири Бельгия ТЖ устози Роберто Мартинесдир. Мартинес 2013-2016 йилларда “Эвертон”ни бошқарган.
Шунингдек, шорт-листдан “Милан” ва “Наполи” собиқ устози Женнаро Гаттузо ҳам ўрин олди. У 2021 йил ёзидан бери ишсиз ҳисобланади.



