"Эвертон" ёзда 10 футболчи билан хайрлашмоқчи
06 июн 2018 15:05
Янгиликлар
"Эвертон" ёзда 10 футболчи билан хайрлашмоқчи
"Эвертон" спорт директори Марсель Брандснинг маълум қилишича, клуб ёзда 10 нафар футболчи билан хайрлашиш ниятида.
Клуб 2017 йилнинг ёзида таркибни кучайтириш учун 150 млн. фунт, қишки трансфер ойнасида эса 40 млн. фунт сарфлади, шу сабабли "ирислар" раҳбарияти маошларга тўланадиган маблағни камайтирмоқчи.
"Ёзда бундай харажатлар бўлмайди, биз ўз футболчиларимизни сотиб, янгилар учун пул ишлаб топишимиз керак. Мураббий 38 нафар футболчи бор таркиб билан ишлай олмайди. Биз Марко Силвага бошқарса бўладиган таркибни беришимиз лозим. 25-30 нафар футболчини олиб қолиш керак, ҳозир улар 38 нафар ва кўпчилиги ёш эмас" - дейди Брандс.
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар