

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 25 ёшли нидерландиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида жамоадан кетмоқчи.
Ўйинчига "Эвертон" ва "Интер" қизиқиш билдирмоқда. ПСВ ҳимоячини 20 млн евро эвазига сотмоқчи.
Дюмфрис 2020/21 йилги мавсум ПСВ таркибида 41та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 9та ассист қайд этди. Дензелнинг клуби билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



