UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

"Эвертон" Танзанияга жўнаб кетди Янгиликлар

"Эвертон" Танзанияга жўнаб кетди

"Эвертон" ярим ҳимоячиси Росс Барклининг клубдаги келажаги сўроқ остида, чунки Ливерпуль шаҳри жамоаси Танзанияда бўлиб ўтадиган йиғинга Барклини олиб кетмади.

Клубнинг маълумот беришича, 23 ёшли футболчи жароҳат олган. "Ирислар"нинг янги футболчилари Уэйн Руни, Майкл Кин ва Дэви Классенлар сафарга йўл олган таркибдан жой олишган.

Росс Баркли ўз шартномасини охиригача ўтаб кетмоқчи, аммо клуб билан келишувни узайтириш ниятида эмас. Жамоа бош мураббийи Рональд Куманнинг фикрича, ярим ҳимоячи янги битим тузмаса, уни сотиш лозим.


Уэйн Руни Танзанияга учадиган таркибга киритилди



Рональд Куман матбуот-анжуманида Барклининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб бермади


Клуб Баркли ўрнига Руни ва Классенни харид қилди. "Ирислар" "Суонси" ярим ҳимоячиси Гильфи Сигурдссонни ҳам қўлга киритиш ниятида. "Эвертон" Росс Барклини камида 50 млн. фунтга пулламоқчи.

"Тоттенхэм" ва "Арсенал" вазиятни кузатиб бормоқда, аммо ҳозирча расмий таклиф билан "Эвертон"га мурожаат қилгани йўқ.



Сўнгги мавсум охирини ўтказиб юборган Аарон Леннон Танзанияга учиб кетди



Танзанияга йўл олганлар орасида ҳимоячи Эшли Уильямс ҳам бор





Жамоанинг янги футболчиси Дэви Клаассен ва Морган Шнейдерлен


Айни дамда жамоа бош мураббийи Рональд Куманнинг асосий трансфер мақсади "Суонси" ярим ҳимоячиси Гильфи Сигурдссон. "Эвертон" клуби "Манчестер Юнайтед"га ўтган Ромелу Лукаку ўрнига Оливье Жиру ёки Кристиан Бентекени олиб келиш ниятида.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика