

Это'О Анна билан 19 ёшлигида танишган эди, аммо бир қанча вақтдан сўнг бошқа аёлга уйланган. Камерунлик ДНК текширувидан сўнг Эннини тан олди ва унга 3 минг евродан бериб турар эди.
Барранко Это'Онинг молиявий фойдаси кўпайганини билиб ундан кўпроқ пул талаб қилди. Кальяри суди собиқ "Анжи" футболчисини айбдор деб топди ва у 450 минг евро тўлаши кераклигини маълум қилди. Энди Это'О ҳар ой қизи учун 10 минг евро ажратади.



