Етакчи ўзгариши: А Серияда 23-тур якунлари
02 фев 13:41
Янгиликлар
"Торино" "Кальяри"ни мағлуб этди
Ўйин старти анча бўш ўтди, жамоалар кўпроқ бир-бирларини кузатишди ва кам ҳужум қилишди. Бундай ўйинда вазиятлардан фойдаланиб кетиш муҳим эди ва "Торино" буни уддалади. Белланова қанотдан олдинга бориб дарвоза томон зарба берди, Сапата бир тегиниш билан тўпни дарвоза тўрига қайта йўналтириб юборди. У тез орада дубль қилиши мумкин эди, аммо меҳмонлар дарвозабони колумбияликнинг бош билан берган зарбасини бартараф этди. "Кальяри" тайм сўнггида фаоллашди, Янкто Петаньянинг тўпни қолдирганидан сўнг хавфли, аммо ноаниқ зарба берди. "Торино" эса аниқроқ ҳаракат қилди, Риччи тайм сўнггида тўпни жарима майдончаси ичига олиб кириб дарвозабоннинг ёнидан йўналтирди.
"Торино" тайм бошида ҳисобни йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди, Скуффет Сапатанинг зарбасидан сўнг тўпни қайтарди. "Буқалар" ҳужум қилишда давом этишди, хусусан Белланова узоқдан жуда хавфли зарба берди. "Кальяри" эса умуман уйғона олмади. Мезбонлар Раньерининг ўзгаришларидан сўнг ўйин сўнггига яқингина кўпроқ ҳужум қила бошлашди. Улар иш берди. Виола қанотдан жарима майдончасига кирди ва идеал зарба билан дарвозабонни ожиз қолдирди. "Кальяри" ўйинни қутқаришга киришди, ўйин сўнггида эса ақлбоварқилмас вазиятга эга бўлди. Лападулла Доссенанинг узатмасидан сўнг дарвозада олдида туриб тўпга мослаша олмади ва уни тўрга йўллай олмади. "Торино" якунда Сицилияда муҳим ғалабани қўлга киритди.
Кальяри Бенито Николас Виола - 77' |
Серия А . 22-тур 27/01/2024, 00:45 2
:
1
Тугади
|
Торино Дуван Сапата - 23', Самуэле Риччи - 45' |
Стадион: Unipol Domus, 16196 томошабин
Бош ҳакам: Andrea Colombo
"Интер" "Фиорентина"дан устун
Мезбонлар ўйин бошида устунликни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди, аммо илк хавфли вазият уларнинг дарвозалари олдида содир бўлди. Тюрам қанотдан тўпни бўш турган Карлос Аугустога узатди, аммо Раньери бразилияликка аниқ зарба беришга ҳалал берди. Бир дақиқадан сўнг гол рўй берди, Аслани ажойиб тарзда бурчак зарбасини ижро этди, Лаутаро эса илдам ўйнаб тўпни тўрга киргизиб юборди. Аугусто тез орада яна зарба позициясида эди, аммо зарба бериш ўрнига пасни маъқул кўрди, уни эса Куатра тўхтатиб қолди. Ўйин анча тинчиди, Лаутаро Тюрамнинг узатмасидан сўнг хавфли зарба берган пайти тайм сўнггига яқин ўйин жонланди. "Фиорентина" ҳам гол уриш учун ажойиб имкониятга эга бўлди, Зоммер Бонавентуранинг тўққизликка йўллаган зарбасини қайтарди.
"Фиорентина" танаффусдан сўнг фаолроқ ўйнади, Зоммер дарвозаси олдида кескинлик кўпайди. Нзола вазиятлардан бирида жарима майдончаси ичида узатмани қабул қилиб олди ва тўпни бўш турган Бонавентурага узатиш ўрнига айланиб туриб шунчалик бўш зарба бердики, дарвозабон тўпни осонгина эгаллаб олди. Энг муҳим эпизод таймнинг ўртасида рўй берди, Зоммер тўп учун курашда қўли билан Нзоланинг юзига зарба берди. Швейцариялик дарвозабон Гонсалеснинг ўн бир метрдан йўллаган зарбасини эгаллаб олган ҳолда хатосини тўғирлади. "Интер" қарши ҳужумлар билан жавоб қайтарди, аммо кескинлик рўй бермади. "Қора-кўклар" қайсидир пайтда шунчаки дарвоза олдида туриб олишди ва ўйинни ғалабагача олиб боришди.
Фиорентина |
Серия А . 22-тур 29/01/2024, 00:45 1
:
0
Тугади
|
Интер М Лаутаро Мартинес - 14' |
Стадион: Artemio Franchi, Firenze, 35084 томошабин
Бош ҳакам: Gianluca Aureliano
"Ювентус" ва "Эмполи" дуранг ўйнади
"Ювентус"да 5-дақиқадаёқ ҳисобни очиш учун яхши имконият бўлганди, Каприле Влаховичнинг жаримадан йўллаган зарбасини қайтарди. "Ювентус" кутилганидек рақибга босим ўтказишда давом этди, аммо 18-дақиқада Милик тўғридан-тўғри қизил карточка олганда кўп нарса барбод бўлди. "Эмполи" шундан сўнг кўпроқ ҳужум қила бошлади, Журковскининг узоқдан берган зарбаси ҳақиқатдан ҳам хавфли чиқди. "Ювентус" вазиятлар яратмади, фақатгина тайм сўнггида жонланди, унда Миретти жарима майдончасига ёриб кирди, аммо ноаниқ зарба берди.
"Ювентус" 2-тайм бошида стандартларда яхши ўйнашини яна бир бор кўрсатди. Бурчакдан узатмадан сўнг Влахович яқин масофадан тўпни дарвозага киритган ҳолда мавсумдаги 12-голини киритди. Жамоа шундан сўнг зичроқ ўйнай бошлади, "Эмполи" эса олдинга борди ва вазиятлар яратди, айниқса Черрининг бош билан берган зарбаси хавфли чиқди. Тайм ўрталарида Луперто тўпни Бальзанига оширди, у эса жарима майдончаси ташқарисидан идеал зарба бериб тўпни бурчакка йўналтирди. Ўша Бальзани бироздан сўнг Канчельерини дарвозага юзлаштирди, аммо Бремер тўпни форварднинг оёқларида хавфсизлантиришга улгурди. Тосканияликлар ҳужумни давом эттиришди, Камбьяги яқин бурчакка хавфли зарба берди, Шенсни қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. "Ювентус" ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳеч нима яратмади ва ўз ўйинидан аниқ норози бўлиши керак.
Ювентус Душан Влахович - 50' |
Серия А . 22-тур 27/01/2024, 22:00 1
:
1
Тугади
|
Эмполи Томмазо Балданци - 70' |
Стадион: Allianz Stadium, 39518 томошабин
Бош ҳакам: Livio Marinelli
"Милан" ва "Болонья" дуранг ўйнади
"Болонья" ўйинни фаол бошлади, дисквалификацияни ўтаган Зиркзее 9-дақиқада яхши зарба йўллади, аммо Меньян яхши ҳаракат қилди. Тез орада якка юришдан сўнг ажойиб зарба йўллаган Леаода имконият бўлди. "Болонья"нинг олдинга ўтиши эса натижа олиб келди, Зиркзее жарима майдончаси ичидаги чалкаш вазиятдан сўнг тўпни ўткир бурчакка йўналтирди. Шундан сўнг ўйин анча тинчланди, бу жимлик Кьер тайм сўнггига яқин жарима майдончаси ичида йиқитилганда жонланди. Тўп ёнига Жиру келди, аммо Скорупски французнинг зарбасини қайтарди. "Милан" барибир танаффусга қадар ҳисони тенглаштиришга муваффақ бўлди, Калабрия жарима майдончаси ичига тўпни йўналтирди, Лофтус-Чик эса уни дарвозага йўллаб юборди.
Танаффусдан сўнг Зиркзееда ажойиб имконият бўлди, аммо унинг яхши позициядан берган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. "Милан"да Рейдернинг узоқдан йўллаган зарба ўта ноаниқ кетди. Леао тайм сўнггига яқин жарима майдончаси ичида йиқитилди. Бу сафар тўпга Тео келди ва дарвоза устунини нишонга олди. Аммо, "Милан" дарҳол гол урди, Лофтус-Чик Флоренцининг узатмасидан сўнг Скорупскини ожиз қолдирди. "Болонья" олдинга борди ва якунда имкониятга эга бўлди, Террачано жарима майдончаси ичида Кристенсеннинг либосини фаол тарзда ушлади, у эса йиқилди. Якунда Орсолини ўйиннинг сўнгги дақиқасида пенальтини аниқ ижро этди ва "россоблу"га дурангни тақдим этди. Жамоанинг натижадан кўнгли тўқ.
Милан Рубен Лофтус-Чик - 45', Рубен Лофтус-Чик - 83' |
Серия А . 22-тур 28/01/2024, 00:45 2
:
2
Тугади
|
Болонья Джошуа Зиркзе - 29', Риккардо Орсолини - 90' |
Стадион: San Siro, 80018 томошабин
Бош ҳакам: Davide Massa
"Рома" "Салернитана"дан устун
Икки жамоа ҳам узоқ вақт бир-бирлари дарвозалари олдида хавфли вазият содир этишмади, илк хавфли вазиятда Кандрева узоқдан яхши зарба берди. Патрисиу тез орада Мажоренинг олисдан берган зарбасини қийинчилик билан бартараф этди. "Салернитана" узоқдан кўп зарбалар берди, "Рома" эса танффусга қадар хавфли вазият содир этолмади.
"Салернитана" 2-тайм бошида ўз дарвоза олдида аҳмоқона пенальтини юзага келтирди, Маджоре оддий вазиятда қўл билан ўйнади. Дибала нуқтага яқинлашиб дарвозани ишғол қилди. "Салернитана" шундан сўнг олдинга борди, Нванкво бош билан хавфли зарба берди, аммо тўп юқоридан ўтиб кетди. Дибала бироздан сўнг яна кўриниш берди, у тўпни чиройли тарзда Карсдорпга узатди, нидерланд эса жарима майдончаси ичига кириб зарба берди, Пеллегрини эса тўпни бўш қолган дарвозага йўллаб қўя қолди. "Денгиз отлари" таслим бўлишмади ва катта куч билан олдинга боришди ва хавфли вазиятлардан сўнг гол уришнинг уддасидан чиқишди. Чауна ажойиб тарзда узоқ масофадан узатма ижро этди, Кастанос эса бош билан идеал зарба берди. "Рома" шундан сўнг мудофаани тартибга келтирди ва "Салернитана"га хавфли вазиятлар учун имконият бермади, аммо ўйин сўнггида Ловатонинг узатмасидан сўнг Чауна бош билан хавфли зарба берди, аммо бу сафар Руй Патрисиу зарбани қайтарди ва "Рома"нинг Даниэле Де Россининг иккинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонишини таъминлади.
Салернитана Григорис Кастанос - 70' |
Серия А . 22-тур 30/01/2024, 00:45 2
:
1
Тугади
|
Рома Пауло Дибала - 51', Лоренцо Пеллегрини - 66' |
Стадион: Stadio Arechi, 18038 томошабин
Бош ҳакам: Marco Di Bello
Шунингдек:
"Наполи" ва "Лацио" ўйинида голлар урилмади
"Аталанта" "Удинезе"ни мағлуб этди
"Женоа" "Лечче"ни таслим этди
Сергей Румянцев тайёрлади
Фикрлар