"Эспаньол" мавсумда учинчи мураббийини ҳайдаб юборди. Эртага "Реал Мадрид" билан ўйин

Omonjon To`xtamirzayev
27 июн 2020
"Эспаньол" бош мураббийи Абелардо Фернандес ўз лавомизидан озод этилди, деб хабар бермоқда клуб матбуот-хизмати.

"Эспаньол" бош мураббийи вазифасини мавсум охирига қадар спорт директори Руфете бажаради.

2019/20-мавсум давомида "Эспаньол" учинчи мураббийига чиқиш эшигини кўрсатди. Мавсумни Давид Гальего бошлаган бўлса, октябрь ойида унинг ўрнини Пабло Мачин эгаллаганди, икки ойдан кўпроқ вақт ўтгач у ҳам жамоани тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, "Эспаньол" эртага пешқадам "Реал Мадрид" билан тўқнаш келади. Ҳозирча жамоа Испания чемпионатининг 20-поғонасини банд этиб турибди ва хавфли ҳудуддан чиқиб кетиш учун 8 очко ортда қолмоқда. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia