

Испанияликлар ушбу турнир плей-офф босқичининг биринчи ўйинида "Монако"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.
"Биз рақибдан кўпроқ хато қилдик. Бизнинг дарвозамизга белгиланган пенальти футболчиларимга жиддий таъсир қилди. Аммо иккинчи бўлимда ҳеч нарса содир бўлмади ва биз кутилмаганда дарвозамиздан гол олиб чиқдик. Дуранг адолатли натижа бўлар эди. Кейинги босқичга чиқиш имкониятини қўлдан бой берганимиз йўқ" - дейди Эскриба.



