Эшли Янг "Астон Вилла"га қайтди

Alisher
18 июн 2021
Ярим ҳимоячи Эшли Янг "Астон Вилла"га ўтди.

Бу ҳақда Бирмингем клуби расмий сайти хабар бермоқда. У олдин ўйнаган клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.

35 ёшли Янг 2020/21 йилги мавсум "Интер" сафида 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та ассист қайд этди.

Янг "Астон Вилла"да 2007-2011 йилларда ўйнаган. Шундан сўнг у "Манчестер Юнайтед"га ўтган, 2020 йилда эса "Интер" ўйинчисига айланган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/AVFCOfficial