UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57"Манчестер Сити" "Рома"дан ҳимоячи олиб келмоқчи  0 08:41Расман. Шаҳбоз Умаров "Бунёдкор" футболчиси  1 08:30"Машъал" етакчиларидан бири фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:59Скалони Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида: У ўзи қабул қилиши керак бўлган қарорни қабул қилсин  1 07:29U-23 Осиё кубоги. Бугун Эронга қарши ўйнаймиз  4 02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  0 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  0 02:02Африка Миллатлар кубоги. Марокаш ярим финалда!  1 01:25"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи  2 00:47Испания Суперкубоги финалини ким бошқаради?  2 00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  2 23:55А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1 22:52"Истанбул Башакшеҳир" ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаевдан гол  7

Эшитдик-да: Усмон Тошев U-19 бош мураббийи, бу хато эмасми? Янгиликлар

Эшитдик-да: Усмон Тошев U-19 бош мураббийи, бу хато эмасми?

Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда Усмон Тошев Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланар экан.

Усмон Тошев кучли мутахассис, билими жойида. Лекин у кишини анчадан бери мураббийлик постида бирор натижа бажарганини кўрмай қўйганмиз. Бундан 10 йилча олдин "Бухоро"да ишлаган, бироқ натижалари пасайиб кетгани учун истеъфога чиққанди. 

Охирги пайтларда эса Усмон Тошев асосан ЎФА семинарларида иштирок этиб юрди. Бу мутахассис бирорта терма жамоада айтайлик маслаҳатчи мураббий бўлиб ишлаши мумкиндир. Аммо болалар футболида бош мураббий бўлиши учун тажрибаси йўқ деб ўйлаймиз. Ёшлар мураббийи катта клубда ишлаши қийин бўлганидек, катталар билан юрган кичикларга мослашиши қийин.

Усмон Тошевнинг U-19 терма жамоамизга бош мураббий бўлиши ҳақидаги хабар ҳали расман чиқмаган ва тасдиқланмаган ҳам. Бу ҳозирча фақат эшитганимиз холос. Маълумки, 2019 йилда 2001 ва 2004 йилларда таваллуд топган терма жамоаларимиз учун Осиё чемпионатига саралаш баҳслари бошланади.

Авваллари бу ёшдаги терма жамоалар икки йил олдин тайёргарлик режасини ишлаб чиқарди. Шунинг учун ҳам биз МДҲ давлатлари ичида ёшлар ҳамда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатларида иштирок этиш борасида етакчимиз. Бу натижаларни эса ўша ёшлар билан тўғри ишлаш ва самарали селекция олиб бориш билан эришилган. Шунинг учун ҳам ўсмир ва ёшлар терма жамоаларига ўша авлод билан таниш бўлган мутахассислар тайинланса яхши бўларди.

Яна бир гап. Усмон Тошев ўтган йил "Андижон"ни бошқариб жамоани Суперлигага олиб чиқа олмади. Бунинг натижасида андижонлик мухлислар қанчалик ундан норози бўлганини ҳам биламиз. Албатта, Усмон Тошев яхши мутахассис, футболни тушунади, лекин у киши кўпроқ назарий билим беришга, яъни футболдан дарс ўтишга лойиқроқ. Амалиётда эса бу мураббий нимадир натижа кўрсатганини ҳали кўрмаганмиз. Юртимизда Тошевга ўхшаш мураббийлар бор, масалан Вадим Шодиматов, Ислом Аҳмедов, Шамил Исаев шулар қаторида. Уларга кўпроқ футбол методикасидан дарс бериш ёки мураббийларни ўқитиш ярашади.

Шу ўринда ЎФАга таклифимиз қайси ёшдаги терма терма жамоа бўлмасин, бош мураббий тайинлаётганда етти ўлчаб бир кесган маъқул. Чунки мураббий натижа кўрсатиш билан бирга ўша ёшдаги болаларнинг келажаги учун жавобгар бўлади. Аввалги ЎФФ таркибида мураббийлар кенгаши бўларди. Ҳозир ЎФАда шу борми-йўқми, билмаймиз. Тўғри, аввалгиси ҳам маълум бир мураббийлар бригадасини турли ёшларда айлантириб юрган. Лекин ҳарқалай натижа бўлганди.

Аслини олганда бирорта терма жамоага мураббий тайинлашдан олдин ўша мураббийнинг маҳорати ва унинг таркиб билан қанчалик танишлиги ўрганиб чиқиладими ёки ишсиз, бекор юрган мураббийга терма жамоа синов майдончаси қабилида берилаверадими? Футболда яхши мураббий ҳеч қачон бекор юрмайди, шунинг учун ҳам айниқса кичик ёшдаги терма жамоаларга бош мураббий тайинлаётганда шу каби омилларга жиддий аҳамият берсак яхши бўларди. 

Энди бу шунчаки журналист сифатида ўз қарашларим холос. Янаям аниғини футболимиз раҳбарлари билади. Натижага жавобгар эса барибир бош мураббий бўлиб қолаверади.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика