

Championat.asia сайти маълумотига кўра, ушбу терма жамоага Рауф Инилеев бош мураббий бўлади. Унинг номзоди ЎФА терма жамоалар маркази раҳбари Усмон Тошев томонидан илгари сурилган.
Маълумот учун, Рауф Инилеев сўнгги 5 йилда ҳеч қайси жамоада фаолият олиб бормаган эди.
Ушбу терма жамоамиз 5-14 февраль кунлари Минск шаҳрида ўтказиладиган "Ривожланиш Кубоги" халқаро мусобақасида иштирок этишади.



