UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  0 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  40 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  9 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  30 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Эшитдик-да! "Сурхон"га келган уч нафар испаниялик мутахассисда керакли лицензия йўқ экан Янгиликлар

Эшитдик-да! "Сурхон"га келган уч нафар испаниялик мутахассисда керакли лицензия йўқ экан

Термизнинг "Сурхон" клубининг муаммолари давом этмоқда.

Клуб эски ҳомийлардан янги ҳомийларига ўтиши жуда ҳам чўзилиб кетганидан хабарингиз бор. 

Championat.asia сайти маълумотига кўра, клуб олдида яна бир муаммо пайдо бўлди. Гап шундаки, жамоага яқинда 4 нафар испаниялик мутахассис келганди: бош мураббий Хорди Фабрегат, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Хорхе Руис, спорт директори Хуан Мануэль Бароссо ва яна бир дарвозабонлар мураббийи. 

Аммо уч нафар мутахассисда керакли лицензия йўқлиги маълум бўлди ва улар ўз юртларига учиб кетишди. 

Яқин кунларда "Сурхон"га бошқа мураббийлар келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Суперлига клубида бош мураббий бўлиб ишлайдиган инсонда "Про" лицензия бўлиши шарт. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийда "Fitness Level 2", спорт директорида олий маълумот дипломи, дарвозабонлар мураббийида "Goalkeeping Level 3" лицензияси бўлиши керак.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика