

Эшитишимизга қараганда Суҳроб Бердиев давралар оралиғида "Пахтакор"дан кетади. Футболчи Тошкент жамоаси сафида ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Сўнгги баҳсларда Бердиев хатто ўйин қайдномасига ҳам киритилмаяпти. Охирги бор у 9-турдан ўрин олган "Локомотив" билан учрашувда майдонга тушган.
Маълумот учун, Бердиев бу мавсум олий лигада 6та ўйинда майдонга тушиб атига 89 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилган. У 2-турда "Қўқон-1912" дарвозасига гол урганди.




