UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эльче" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  17 02:00А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  8 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  15 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  7 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Эшитдик-да! ПФЛ Наманган вилояти ҳокимига хат йўллади Янгиликлар

Эшитдик-да! ПФЛ Наманган вилояти ҳокимига хат йўллади

Жорий йилнинг 4 март куни Суперлиганинг 1-тури доирасида ўтказилган “Навбаҳор” - ”Қизилқум” учрашуви қайдномасида “Марказий” стадион майсаси 3 баҳога лойиқ кўрилганди.

Ўз навбатида мазкур ҳолат Суперлиганинг энг яхши стадионларидан бирида муаммолар борлигини кўрсатиб беради.

Намангандаги стадион яхши ҳолатга келганидан буён бу ерда турли даражадаги халқаро учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. “Навбаҳор” футбол клуби жорий мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этишини инобатга олсак, катта эҳтимол билан август ойидан бошлаб қитъамизнинг қатор таниқли футбол клублари Наманганга ташриф буюради.

Маълумотларга кўра, “Марказий”да сўнгги бор 2022 йилнинг октябрь ойида тажрибали агрономлар тавсиясига асосан парваришлаш ва қўшимча ишлов бериш ишлари амалга оширилган. Бироқ қиш фаслидаги аномал совуқ майсага ўз салбий таъсирини кўрсатган. Қўшимчасига, U21 жамоаси учрашувлари ўтказадиган захира майдони талаб даражасида эмас.

ЎзПФЛ бу борада майдон ҳолатини яхшилаш бўйича Наманган вилояти ҳокимига хат билан чиққан ва амалий кўмак сўраган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика