Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ Марказий Осиё жамоаси билан назорат учрашуви ўтказади

Оқил Абдубарноев
14 дек 2023
Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси назорат учрашувида майдонга тушади.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, Сречко Катанец шогирдлари 24 декабрь куни Дубайда Қирғиз Республикасига қарши ўйин ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Осиё кубоги гуруҳ босқичида Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан беллашади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia