UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  0 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  9 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1

Эшитдик-да: Ўзбек футболида кутилмаган истеъфо Янгиликлар

Эшитдик-да: Ўзбек футболида кутилмаган истеъфо

Карантин даврида Ўзбекистон футболида ҳеч ким кутмаган истеъфо руй берди.

Эшитишимизга қараганда, ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов бугун кечки йиғилишда эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган. Ҳозирча мазкур хабар ҳеч бир тараф томонидан тасдиқлангани йўқ. Гарчи расман тасдиқланмаган бўлсада, катта эҳтимол ПФЛ мазкур ҳолат бўйича эрта ёки индин маълум қилиши кутилмоқда.

Таниқли журналист, сайтимиз ижодкори Хайрулла Холиқов ҳам ўзининг телеграм каналида ПФЛда ўзгаришлар бўлаётганига шаъма қилди: "ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов ишдан кетибди деб эшитдим. Бу ҳақда ташкилот расмий маълумот бериши кутиляпти экан", - деб ёзади Холиқов.

Маълумот учун, Даврон Шоқурбонов ўтган йили ёзда ПФЛ раҳбари этиб тайинланганди.

Коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон чемпионати 16 март кунидан расман тўхтатиб қўйилганди ва ҳозирга қадар жамоаларга расман машғулот ўтказиш учун ЎФА ёки ПФЛ рухсат бергани йўқ. Карантин даврида ташкилот Суперлига қачон тикланиши борасида бирор режа ёки таклифларини расман оммага тақдим этмай келаётганди. Гарчи ташкилот Суперлигани карантин даврида тиклаш бўйича ишлаб чиқаётган режаларини тақдим этмаган бўлсада, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мамлакатимизда футбол учрашувларини қайта тиклаш юзасидан қўшма йиғилиш ўтказгани ҳақида Диёр Имомхўжаев маълумот берганди.

Ҳозирча барча клублар қатори ва футбол иҳлосмандлари ҳам ПФЛ қачон Суперлигани қайта тиклашини кутишмоқда. Бу орада эса ташкилотда истеъфо кузатилаётгани ва Шоқурбоновнинг нега ишдан кетаётгани борасида маълумотлар йўқ.

Тез орада ПФЛ мазкур ҳолатга расман муносабат билдирилиши ёки хабарни тасдиқлашини кутамиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика