Эшитдик-да! Остон Ўруновга K-лига гранди қизиқмоқда, аммо...

Tolibjon Qosimov
15 июл 2022
"Спартак" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттириши мумкин.

"Химки" бош мураббийи Ўрунов ҳақида: "Спартак" билан музокаралар олиб бордик, аммо барчаси маошга бориб тақалмоқда"

Ўруновга К-лига гигантларидан бири "Чонбук Моторс" қизиқиш билдирмоқда. Кореяликлар Остонга "Спартак"даги маошига яқин суммани тўлашга тайёр. Бироқ, футболчининг "Спартак" билан шартномаси бор. Рус клубидаги манбаларимизнинг берган маълумотларига кўра, "Спартак" раҳбарияти Остон Ўрунов билан шартномани ўзаро келишув бўйича бекор қилиб, унинг қолган маошини бермоқчи эмас. Яъни, москваликлар футболчини текинга қўйиб юборишга тайёр.

Остон ҳамда "қизил-оқлар" ўртасидаги битим 2025 йилнинг ёзида якунига етади. 21 ёшли ярим ҳимоячи бунга кўнмаяпти, чунки агар у ушбу келишувга рози бўлса 2 млн. доллардан ортиқроқ маблағдан воз кечишига тўғри келади. Чунки Остон қолган 3 йил ичида "Спартак" билан шартномага кўра умумий 2 млн. доллардан ортиқроқ маош олиши керак. Ҳозирча музокаралар давом этяпти, якуний қарор ҳақида биринчилардан бўлиб "Championat.asia"да ўқишингиз мумкин.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia