

БААга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этган Остон Ўрунов Қатарга қарши ўйинда умуман қайдномада бўлмайди.
Ўзбекистон термаси мураббийлар штаби Ўруновнинг ўрнини Бобир Абдихолиқов билан тўлдиради. Гарчи Абдихолиқов орден қабул қилиб олмаса-да, сўнгги ўйинда иштирок этади.
Ушбу мавсумда Озарбайжоннинг "Сумқайит" жамоасида ҳаракат қилган ҳужумчи 13 ўйинда 4 гол ва 3 ассист қайд этди.
Ўзбекистон термаси таркибида у 18 баҳсда 1 марта рақиблари дарвозасига йўл топган.



