Эшитдик-да! "Олимпик" футболчисига "Сўғдиёна" қизиқиш билдирмоқда
25 ноя 2023 13:08
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Олимпик" футболчисига "Сўғдиёна" қизиқиш билдирмоқда
Суперлигамизда мавсум якунига етиб бормоқда.
Клублар эса кейинги мавсум учун таркибни шакллантириш ҳаракатини бошлаб юборишган.
Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси бўлажак мавсумда таркибни кучайтириш ва жиддий мақсадларни кўзламоқда. Жиззахликлар "Олимпик" жамоасининг асосий таянч ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриевни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Сўғдиёна" 21 ёшли ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. Мавсум ҳали тугамагани боис томонлар ҳали тўлақонли музокараларни бошлашмаган.

Эслатиб ўтамиз, Бўриев жорий мавсум Суперлига доирасида 21 учрашувда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар