Эшитдик-да! Олег Зотеев собиқ жамоасига қайтди

Iskandarov Abdulaziz
22 дек 2024
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби янги мавсум учун таркибини кучайтиришда давом этади.

2024 йилни "Сўғдиёна" таркибида ўтказган Олег Зотеев эндиликда "қалдирғочлар" шарафини ҳимоя қилади. Тажрибали тўп тепар ўз вақтида (2012-2014) "Бунёдкор" либосида тўп тепган. 

Маълумот учун, 35 ёшли Зотеев ўтган мавсум Суперлигада 25 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол, 5 та ассистни амалга оширди. Кубок баҳсларида 5 та учрашувда иштирок этди. Трансфермаркет портали унинг нархини 175 минг еврога баҳолаган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia