UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  1 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Эшитдик-да: ОФК Кубогида ўйнаши мумкин бўлган "Насаф" тарқаб кетиши мумкин Янгиликлар

Эшитдик-да: ОФК Кубогида ўйнаши мумкин бўлган "Насаф" тарқаб кетиши мумкин

Теглар :  Насаф
Бизга етиб келган маълумотларга кўра бугун Қаршида мавсум олди тайёргарликни бошлаши керак бўлган "Насаф" ҳамон молиявий муаммолар исканжасидан чиқа олмаган.

Аввалги йиғинда керакли тиббий воситаларни ўз киссасидан олиб машғулотларни давом эттирган Рўзиқул Бердиев ва унинг мураббийлар штаби 2021 йилда ишлайдими, йўқми, буни ўзлари ҳам билмайдилар. Сабаби клубдаги аксарият ходимлар билан шартнома ўз якунига етган. Мураббийлар ҳар қанча қийинчиликка чидашга рози. Аммо шартнома муддати тугаган футболчиларнинг совчилари жуда кўп ва улар бу аҳволда "Насаф"да фаолиятларини давом эттиришлари сўроқ остида турибди. Чунки клубда янги мавсум учун ҳеч қандай шароит яратилмаган.

Ўринбосарлар таркиби ҳали йиғилмаган. Жамоанинг ошхонасида овқат тайёрлаш учун маҳсулот тугаб бўлган. Футболчилар аллақачон ўзларига янги жамоа излашга тушиб кетишган. Агар шундай бўладиган бўлса, АГМК ОЧЛга чиққан тақдирда, "Насаф" ОФК Кубогида иштирок этади. Аммо бундай ҳолатдаги тайёргарлик билан Ўзбекистон учун муҳим бўлган очколар бой берилади ва кейинги 2 йил учун яна халқаро майдонлардаги квоталаримиз тушиб кетади.

Бир неча йил аввал "Машъал" клуби мана шундай тарзда қурбон қилинди ва бугун ўзбек футболи истеъдодларни етказиб берувчи асосий манбаларидан биридан айрилди. "Насаф" билан ҳам шундай вазият содир бўлса бундан ҳеч ким ютмайди.

"Насаф"га ёрдам беринглар!

Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика