Эшитдик-да! "Нефтчи" "Истиқлол" стадионига қачон қайтиши маълум

Iskandarov Abdulaziz
7 сен 2022
Хабарингиз бор, Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси жорий мавсумда рақибларни Яйпанда қабул қилиб келмоқда.

Бизга етиб келган маълумотларга кўра, жамоа 18 сентябрь куни Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Динамо"га қарши учрашувни "Истиқлол" аренасида ўтказади.  Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" айни пайт турнир жадвалида 15 очко тўплаган ҳолда 12-ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг захирасида битта учрашув бор. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia