UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  0 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  10 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  11 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  5 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда

19 январь куни "Навбаҳор" жамоаси сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Грузияда йил футболчиси ва тўпурари бўлган футболчи "Навбаҳор"га ўтди

20 январда эса Наманган клуби матбуот хизмати бу ҳақда расмий маълумот берди.

"Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, футболчининг "Динамо" (Тбилиси) билан шартномаси 1+1 кўринишда экан. Бу ўринда собиқ жамоаси уни ортга қайтармоқчи. Ҳужумчининг ўзи эса Грузияга қайтмаган ва "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. Тбилиси клуби Марушич билан шартнома борасида судлашмоқда.

"Динамо" кеча "Навбаҳор" клубига футболчининг трансфер суммасини тўлаш бўйича расмий хат юборган. Агар "Навбаҳор" Зоран трансферини "Динамо" билан ҳал этмаса ва грузияликлар футболчи шартномаси бўйича ҳақ бўлиб чиқса, у ҳолда "Навбаҳор" ва Марушичга ФИФА томонидан дисквалификация қўлланиши мумкин.

Агар бу ишда Марушич ҳақ бўлса, унда ҳужумчи "Навбаҳор"да фаолиятини давом эттиради.

Сербиялик ҳужумчига мамлакатимизнинг бошқа бир клуби "Нефтчи" ҳам 2 ой аввал қизиққан ва 2021 йилнинг декабрида расмий таклиф юборган. Лекин, "Навбаҳор" футболчига "Нефтчи" таклиф этган суммадан кўпроқ таклиф қилгани учун Зоран "Навбаҳор"ни танлаган.


Маълумот учун: "Динамо" Тбилиси Марушичнинг трансфери учун тахминан 300 минг АҚШ доллари сўрамоқда. Унинг transfermarkt порталидаги нархи 450 минг еврога тенг.

Воқеалар қандай ривож олишини вақт кўрсатади.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика