UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  2 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  10 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0

Эшитдик-да! "Навбаҳор" қизиқаётган футболчига "Насаф" ҳам таклиф билан чиқди Янгиликлар

Эшитдик-да! "Навбаҳор" қизиқаётган футболчига "Насаф" ҳам таклиф билан чиқди

Суперлига клублари таркибни шакллантириш жараёнини давом эттиришмоқда.

20 июль куни "Навбаҳор" жамоаси 2 нафар футболчига жиддий қизиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда

"Championat.asia" олган маълумотга кўра, "Олимпик" марказий ҳимоячиси Шаҳзод Тоировга "Насаф" жамоасидан ҳам таклиф тушган. "Аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг шахсан ўзи Тоировни жамоасида кўрмоқчи. Алибек Давроновнинг жароҳати сабаб "Насаф" учун ҳозир энг биринчи приоритет марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш. Қаршиликлар аллақачон футболчи билан алоқага чиқишган. 22 ёшли футболчи икки клубдан бирини танлайди. "Навбаҳор" ва "Насаф" чемпионликни мақсад қилган клубларимиздан, энди улар трансфер ойнасида ҳам ўзаро курашишларига тўғри келади.

Маълумот учун, Шаҳзод Тоиров 1-даврада Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 10та ўйинда майдонга тушди ҳамда битта гол урди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика