

Қашқадарё клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтириш устида жиддий бош қотирмоқда. "Насаф" мутасаддилари Жавоҳир Сидиқов, Жасур Жалолиддинов, Шоҳруҳ Гадоев, Шуҳрат Муҳаммадиев ҳамда Санжар Шоаҳмедов сингари футболчиларнинг хизматига қизиқиш билдиряпти.

Маълумот учун, Шоҳруҳ Гадоев билан Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"нинг собиқ футболчилари ҳисобланишади.

Аввалроқ "аждарлар" матбуот хизмати Баҳром Абдураҳимов билан келишув узайтирилгани тўғрисида хабар берганди.



