Эшитдик-да! "Локомотив" Муҳаммадиев ва Абдухолиқовни қайтармоқчи

Sherzod Nurmatov
21 ноя 2022
Бир мавсум "Қизилқум"да ўйнаган Шуҳрат Муҳаммадиев ва Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локо"га қайтиши мумкин.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, 33 ёшли Шуҳрат Муҳаммадиев ва 31 ёшли Темурхўжа Абдухолиқов фаолиятини "темирйўлчилар" сафида давом эттириши мумкин.

"Локомотив" ўтган мавсумни 24 очко билан ўн иккинчи ўринда тугатди. Жамоа энди ўтиш ўйинида Про лигада 3-ўринни эгаллаган клуб ("Турон" ёки "Бухоро") билан тўқнаш келади. 



Маълумот ўрнида, ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммедиев якунига етган мавсумда Суперлигада 23 ўйинда ҳаракат қилиб, 1 та голли пас узатди. Ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов эса 23 ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни банд этди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia