Эшитдик-да! "Локомотив" ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда

Iskandarov Abdulaziz
29 янв 2023
Туркияда янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Андижон" таркибига футболчилар келишда давом этмоқда.

Бугун "бургутлар" сафига "Локомотив" ҳимоячиси Дилшод Комилов келиб қўшилади. 1999 йилда туғилган футболчи "темирйўлчилар" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2020 йилда катта футболда дебют қилган Дилшод Комилов шу вақтгача Суперлигада 42та учрашувда майдонга тушган. Ўтган мавсум мураббийлар штаби унга 15та баҳсда имконият беришди. 

Клуб билан шартномаси 2022 йилнинг 31 декабрь санасига якунланган. У эркин агент мақомида "Андижон"га ўтади. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia