

Хитойнинг "Global Times" нашрининг хабар беришича, Жепаров 15 январь куни шартнома имзолаган "Истиқлол"га 2017 йилнинг илк ойида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш таъқиқланди. Маълум бўлишича, Жепаровнинг янги клуби 2016 йилда ушбу жамоада тўп тепган немис ярим ҳимоячиси Одил Чихининг маошини бермаган ва ФИФА бу борада "Истиқлол"га нисбатан жазо қўллаган.
"Истиқлол" январь ойида Сервер Жепаров ва Адраник Теймуриан билан шартнома тузган эди.



