

Championat.asia сайти маълумотига кўра, 1 январь куни эркин агентга айланадиган Қобиловга хориж клубларидан таклифлар мавжуд. Агар ҳимоячи чет эл клубига кетмаса катта эҳтимол билан Тошкентнинг бошқа бир жамоаси "Локомотив"га ўтади.
Маълумот учун, Исломжон Қобилов 2020 йилги Суперлигада "Бунёдкор" сафида 25та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урди ва 1та голли пас берди.




