Эшитдик-да! "Бухоро" хорватиялик ҳимоячи билан оғзаки келишувга эришди
06 июл 2023 16:44
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Бухоро" хорватиялик ҳимоячи билан оғзаки келишувга эришди
Хорватиялик ҳимоячи Фране Икич фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин.
Бизга маълум бўлишича, 29 ёшли футболчи "Бухоро" билан оғзаки келишувга эришган.
Икич фаолияти мобайнида Хорватия, Словения, Венгрия, Босния ва Герцеговина клубларида ҳаракат қилган. Шунингдек, Хорватиянинг U-19, U-20 ва U-21 термаларида ўйнаган.
Унинг сўнгги клуби Босния ва Герцеговинанинг "Вележ" жамоаси эди.
Transfermarkt портали футболчини 200 минг еврога баҳолаган.
Фикрлар