

Маълумотларга кўра, "қалдирғочлар" ягона плей-офф учрашувини БААнинг "Ал Шабаб" клубига қарши ўтказишади. Ушбу клуб сафида ўзбекистонлик Азизбек Ҳайдаров фаолият олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилги плей-оффда "Бунёдкор" БААнинг "Ал Жазира" клубига қарши ўйнаган ва 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
2016 йилги мавсумда Ўзбекистоннинг учта клуби "Пахтакор", "Локомотив" ва "Насаф" гуруҳ босқичидан бошлашади.


