Эшитдик-да! "Бунёдкор" аъзоси Туркия клубига ўтмоқда

Sherzod Nurmatov
12 авг 2023
"Бунёдкор" ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Туркияда давом эттиради.

Маълумотларга қараганда, 19 ёшли футболчи айни пайтда Туркияда бўлиб турибди ва у "Эйюпспор" клубига ўтмоқда.

"Эйюпспор" Туркия Биринчи лигасида ўйнайди. Жамоа бош мураббийи Арда Туран, жамоа сардори эса Райан Бабель ҳисобланади.

Жаҳонгир Ўрозов ушбу мавсум "Бунёдкор" таркибида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 360 дақиқа ҳаракат қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia