Эртага Сирдарё вилояти кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
29 окт 2021
Эртага футбол бўйича Сирдарё вилояти кубоги мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

"Университет" ва "Лочин" жамоалари ўзаро тўқнаш келадиган мазкур баҳс Гулистон шаҳридаги "Марказий" стадионида ўтказилади. Учрашув 14:00да старт олади.

Айтиш керак, ҳар иккала жамоа финалга қадар иккитадан учрашувдан майдонга тушиб, ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонди. Эътиборлиси шундаки, “Университет” клуби аввалги босқич ўйинларида ҳар иккисида ҳам пенальтилар серияси орқали ғалаба қозониб, финалга етиб келди. “Лочин” эса дастлаб йирик ҳисобда, кейинчалик минимал ҳисоб эвазига ғалабаларни қўлга киритди ва ҳал қилувчи баҳсга етиб келди.

“Университет” иштироки
“Университет” – “Янгиер ФММ” – 1:1 (пен: 3:0)
“Истиқлол” – “Университет” – 0:0 (пен: 5:6)

“Лочин” иштироки
“Лочин” – “Янгиер-Артел” – 7:1
“Лочин” – “Оқолтин” – 1:0


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia