UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Неймар Анчелоттининг қарорига муносабат билдирди  0 10:27Гвардиола деярли 100 миллион евролик ҳимоячини сотиб олишни сўради  3 10:00Мбаппе "Реал"га ўтмаган тақдирда қайси клубда фаолиятини давом эттирган бўлишини маълум қилди  1 09:23Дембеле ПСЖдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 08:55Нима? Анчелотти айни вақтда Европанинг энг кучли жамоаси номини маълум қилди  2 08:27Луис Энрике:"Менга одамларнинг нима деб гапирётганини фарқи йўқ"  2 07:58Ироқни ЖЧ интерконтинентал плей-офф учрашувлари учун қайдномаси маълум. Рўйхатда "Пахтакор" футболчиси бор  2 07:30Анчелотти нима учун Неймарн март ойидаги йиғинга чақирмаганини тушунтирди  1 01:30ОФК бош котиби: Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади  11 00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  12 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  8 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  22 23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  1 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  2 22:18Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"  16

Эртага Роберто Карлос Тошкентга ташриф буюради Янгиликлар

Эртага Роберто Карлос Тошкентга ташриф буюради

Теглар :  Роберто Карлос
Эртага, 28 январь "Реал" ҳамда Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Тошкентга келади.

Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Карлос Тошкент вақти билан 09:30да Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропорти"га етиб келади. Роберто Карлос шу куни турли тадбирларда иштирок этади.

Жумладан, соат 12:00да ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 10 дақиқадан 2та тайм давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп суради.
Соат 15:00да Роберто Карлос А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади ва уларга совғалар тақдим қилади. Соат 16:00да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади.
ЎФА юртимиздаги барча ОАВни ушбу тадбирларга таклиф қилди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика