

Сафар олдидан терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирокида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил қилинади. Анжуман соат 11:00да пойтахтимиздаги "Миран" меҳмонхонасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида "B" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳимиздан Тайланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари ўрин олишган.
Футбол бўйича мусобақалар 14 август кунидан бошланади.



