Эррера ПСЖ билан 5 йиллик шартнома имзолайди

Aslanov Jasurbek
9 май 2019
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера ёзда ПСЖга ўтади.

Маълумотларга кўра, хавбек Париж клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

29 ёшли футболчининг манкунианлар билан битими жорий мавсумнинг охирида якунига етади, шу сабабли у ҳозирданоқ бошқа клублар билан музокара ўтказиши мумкин. Шундай қилиб, Эррера эркин агент сифатида ПСЖга ўтади.

Олдинроқ, испанлиялик хавбек янги клубида ҳафтасига 200 минг фунт олиши эълон қилинган эди. Футболчининг МЮдаги ҳафталик маоши 80 минг фунт.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena Ser