

Эроннинг "Зоб Оҳан" клуби ўз уйида Ҳиндистоннинг "Аизавл" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли тарзда кечган беллашув 83-дақиқага қадар 1:1 ҳисобида давом этди. Лекин форс жамоаси якунда рақибдан тажрибалироқ эканини намойиш эта олди ва сўнгги дақиқаларда 2та гол киритиб, Осиё Чемпионлар Лигаси "B" гуруҳидан ўрин эгаллайдиган бўлди.
"Зоб Оҳан" - "Аизавл" 3:1
Голлар: М. Ражабзода (3), М. Табризи (83, 90) - А. Ионеску (21)
Таъкидлаб ўтамиз, эндиликда "Локомотив" ўрин олган гуруҳда "B" гуруҳида Қатарнинг "Ал Дуҳаил", БААнинг "Ал Ваҳда" ҳамда Эроннинг "Зоб Оҳан" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришгадиган бўлди.




