Эроннинг асосий таркиб футболчиси БААга қарши ўйнамайди. У Ўзбекистонга қарши баҳсгача майдонга қайтмоқчи

Aslanov Jasurbek
18 мар 2025
Эрон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Саид Иззатуллоҳи жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Бирлашган Араб Амирликларига қарши беллашувда иштирок этмаслигини маълум қилди.

"Шабаб Ал Аҳли" футболчиси терма жамоа йиғинига чақирилиган бўлишига қарамай, Эрон лагерига жароҳат билан етиб келди. 

Иззатуллоҳи "Шаржа"га қарши ОЧЛ-2 дастлабки ўйинида жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди. Жавоб учрашувида эса иштирок этмади. 

Жароҳати ҳақида футболчининг ўзи шундай дейди: "Шаржа"га қарши ўйиндаги жароҳатим туфайли жавоб ўйинида иштирок эта олмадим. 

Терма жамоа ихтиёрига етиб келгач, тиббиёт ходимлари МРТ текширувидан ўтказишди ва шикастланиш даражаси кичик кўринишда эканлигини айтишди. 

Эроннинг БААга қарши ўйинида иштирок эта олмайман, бироқ Ўзбекистонга қарши тўқнашувга тайёр бўламан деган умиддаман".

Эслатиб ўтамиз, Иззатуллоҳи Ўзбекиатонга қарши Тошкентдаги баҳсда тўлиқ ўйнаганди. Эрондаги жавоб учрашуви 25 март куни ўтказилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia