Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди

Оқил Абдубарноев
21 май 2024
Эронлик собиқ ҳакам Саид Али "Sports and People" телекўрсатувида коррупция тўғрисида гапирди.

Теледастурда Саид Алим шундай деди: "Исми сир тутилган шахс менга тегишли буюмни етказиш баҳонасида меҳмонхонадаги хонамга кирди ва сумкани топшириб, ўз илтимосини айтди. Бунга эса мен қарши бўлдим. У кетганидан сўнг сумкани очдим ва ичидан пул ва қимматбаҳо буюмларни кўрдим. Шундан сўнг дарҳол меҳмонхона қабулхонасига қўнғироқ қилдим".


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Moniban