UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин  0 11:10Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"  0 10:50"Бунёдкор" ўринбосарлари мураббийи "Локомотив"га ўтди  1 10:20"Нефтчи" U-21 жамоасида украиналик мураббий иш бошлайди  3 09:58"Интер", "Барселона" ва "Ювентус" Жоау Канселуга қизиқмоқда  1 00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  3 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  9 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  4 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  3 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  2 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  19 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  1

Эрониннг Македония билан ўйин учун таркиби эълон қилинди Янгиликлар

Эрониннг Македония билан ўйин учун таркиби эълон қилинди

Португалиялик Карлос Кейруш Эрон терма жамоасида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Ўтган ҳафтада ўтказилган матбуот анжуманида у буни маълум қилди. Эрон футбол федерациясида янги раҳбар иш бошлагач, унга яхши шароитлар яратиб берилиши тўғрисида ваъда берилди. Натижада португалиялик мутахассис ишини давом эттиришга қарор қилди.

Эрон 2 июнь куни Скопьеда Македония терма жамоасига қарши майдонга тушади. Терма жамоага 11 нафар хорижда ўйнаётган футболчилар таклиф этилган. Маҳаллий номзодлар эса турли клублардан эканини таъкидлаш лозим. “Персеполис” ва “Тракторсози” бошқаларга нисбатан кўпроқ номзодларга эга.

Дарвозабонлар: Алиризо Ҳақиқи ("Маритиму", Портуалия), Алиризо Бейранванд ("Персеполис"), Муҳаммад Мазаҳири ("Зобахан"), Муҳаммадризо Ахбори ("Тракторсози")

Ҳимоячилар: Жалол Ҳуссайни ("Нафт"), Эҳсон Ҳожсафи ("Франкфурт", Германия), Пежман Монтазори ("Ал Аҳли, Қатар), Вуриа Ғафури ("Сепахон"), Муртазо Пуралиганжи ("Ал Садд", Қатар), Рамин Ризоиян ("Персеполис"), Милад Муҳаммади ("Терек", Россия), Иззатуллоҳ Пурқаз ("Малаван"), Сиамак Куруши ("Нафт"), Даниал Маҳини ("Истиқлол Хузистон"), Муҳаммад Тайёби ("Истиқлол Хузистон")

Ярим ҳимоячилар: Андраник Теймуриян ("Сайпа"), Масъуд Шожаи ("Ал Гарафа", Қатар), Ашкан Дежага ("Ал Араби", Қатар), Алиризо Жаҳонбахш ("АЗ", Голландия), Омид Иброҳими ("Истиқлол"), Воҳид Амири ("Нафт"), Меҳди Туроби ("Сайпа"), Саид Иззатуллоҳи ("Ростов", Россия), Суруш Рафийи ("Тракторсози"), Бахтиёр Раҳмони ("Тракторсози"), Камол Камябиниа ("Персеполис"), Дариуш Шожаиян ("Густареш Фулад"), Эҳсон Паҳлавон ("Зобахан")

Ҳужумчилар: Карим Ансарифард ("Панионис", Греция), Сардор Азмун ("Ростов", Россия), Меҳди Тареми ("Персеполис"), Раҳим Зоҳаиви ("Истиқлол Хузистон")

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика