

Эронда аёлларнинг футбол учрашувига кириши билан боғли тақиқ олиб ташланди. Бу ҳақда Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож маълум қилди.
"Аёллар футбол учрашувларига киришлари мумкин. Миллий хавфсизлик кенгаши шундай қарор қабул қилди. Энди ишчи гуруҳ буни қандай амалга ошириш бўйича иш олиб боради", -дейди Меҳди Тож.
Маълумот учун, Эронда 1979 йилдан бери аёлларнинг футбол учрашувларига кириши тақиқланганди. Охирги вақтларда аёлларни ўйинларга киритиш ҳолатлари учраб турганди. Бу қарор энди расман тасдиқланди.



