Эрон ЙҲХБ бошлиғи терма жамоа футболчиларининг импорт қилинган машиналарига давлат рақами берилмаслигини айтди
10 дек 2023 18:50
Янгиликлар
Эрон ЙҲХБ бошлиғи терма жамоа футболчиларининг импорт қилинган машиналарига давлат рақами берилмаслигини айтди
Ушбу таъқиқ АҚШда ишлаб чиқарилган автомобилларга тегишли ҳисобланади.
Раҳур полицияси раҳбари Сардор Камол Ҳадианфар Эрон терма жамоаси футболчиларининг мамлакатга хориждан импорт қилинган машиналари учун давлат рақами берилмаслигини айтди.
"Биз ҳукуматнинг машинага давлат рақами бериш бўйича аниқ қарорини кўрмагунимизча, футбол бўйича миллий терма жамоа ўйинчилари томонидан импорт қилинган машиналарни рўйхатдан ўтказишга рухсат бермаймиз.
Бизда, шунингдек, ҳашаматли ва Америка автомобилларига рақам бермаслик буйруғи бор, шу боис бунга рухсат бера олмаймиз. Ушбу автомобилларнинг айримларида божхона муаммолари ҳам мавжуд. Ҳозирча уларнинг ҳеч бири рўйхатга олинмаган", деди полиция бошлиғи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар