

Мазкур учрашув 15 ноябрь куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида бўлиб ўтади. Тринидадликлар бош мураббийи Деннис Лоуренс жамоаси Эронга қарши ўйнашдан мамнун эканини билдириб ўтди.
"Эрон кучли жамоа дейди, - Тринидад ва Тобаго бош мураббийи - Улар ФИФА рейтингида 33-ўринни эгаллаб туришибди ва бу бежизга эмас. Қолаверса, Эрон жаҳон чемпионатида ҳам муносиб иштирок этди".
Маълумки, форслар мундиалдан олдин ҳам ушбу жамоага қарши назорат баҳсини ўтказишганди. Ўшанда Эрон 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳамда голларга Эҳсан Ҳажи Сафи билан Ризо Гучаннажод муаллифлик қилганди. Эрон шунингднек, 16 октябрь куни Боливияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.



