Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири сафга қайтди ва Ўзбекистон билан ўйнай олади

Sherzod Nurmatov
22 мар 2025
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш босқичи 8-турида Эронга сафар уюштиради.

Бизга маълум бўлишича, 7-тур доирасидаги Эрон – БАА учрашувини ўтказиб юборган ярим ҳимоячи Саид Иззатуллоҳи жароҳатдан тикланиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтган.

28 ёшли хавбек Ўзбекистон билан учрашувда таркибда бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон тўқнашуви 25 март куни пойтахт Теҳронда ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia